Воскресенье, 24.11.2024, 19:24Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Декабрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Декабрь » 10 » Еттинчи қисса
20:34
Еттинчи қисса

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:" Бешикдалигида гапирганлар учта бўлган-
1.Ийсо ибн Марям
2. Журайжнинг соҳиби.. .
Журайж бир обид инсон бўлиб,ўзига ибодатхона қуриб олиб шунда ибодат қилар эди.Бир куни намоз ўқиб турган ҳолига онаси келиб қолдида: "Эй Журайж" ,деб чақирди.Журайж эса ичида: "Эй Роббим!Онамга жавоб қилайми ё намозимни тугатайми?" ,деб иккиландию,намозида давом этди.Онаси буни кўриб қайтиб кетди.Эртаси куни онаси яна келса,Журайж яна намозда экан."Эй Журайж" ,деб чақирган онасига Журайж ичида яна: "Эй Роббим!Онамга жавоб қилайми ё намозимни тугатайми?" ,деб иккиландию,жавоб бермай намозида давом этди.Бундан ғазабланган онаси: "Эй Аллоҳим,фоҳишаларнинг юзини кўрмагунича буни жонини олмагин" ,деб кетди. Кунларнинг бирида Бану Исроил Журайжни эслаб,унинг ибодатини гаплашиб ўтирсалар,ораларида гўзаллиги зарбулмасал бўлган суюқоёқ бир аёл: "Хоҳласангиз,уни имтиҳон қилиб бераман!" ,дебди.Улар рози бўлишгач,аёл бориб ўзини Журайжга таклиф қилса,Журайж унга қараб ҳам қўймабди.Шунда Журайжнинг ибодатхонаси соясида қўйларига дам берадиган бир чўпонга ўзини таклиф қилса,чўпон у билан зино қилиб,фоҳиша ҳомиладор бўлибди.Вақти етиб,ўғил чақалоқ туғиб,қавмига "Бу Журайждан бўлган",деб айтибди.Буни эшитган қавм Журайжнинг олдига келиб,ибодатхонасидан тортиб туширдилар.Ибодатхонасини бузиб,ўзини эса ура кетдилар.Журайж уларга: "Сизга нима бўлди?" ,деса,улар: "Сен бу фоҳиша билан зино қилибсан,мана сендан бола туғибдику!" ,дебдилар.Журайж:"Бола қани?" ,деб сўраса,чақалоқни келтиришибди."Намоз ўқиб олгунимча мени ўз ҳолимга қўйиб туринглар" ,дея намозни бошлабди.Ўқиб бўлиб,чақалоқни олдига келиб,қорнига бармоғи билан босиб: "Эй болача!Сенинг отанг ким? ,деб сўрабди.Чақалоқ тилга кириб: "Фалончи чўпон!!" ,деган экан,қавм Журайжни бағриларига босиб, силаб-сийпаб,ўпа кетибдилар. "Ибодатхонангни тиллодан қуриб берамиз" ,дебди қавм.Журайж: "Йўқ,ўзини эски ҳолича-лойдан қуриб берсангиз бўлди" ,деб талаб қилибди.Бану Исроил ибодатҳонани қайтадан лойдан қурибдилар.
3. Бир Бани Исроиллик аёл ўғлини эмизиб турар эди, қимматбаҳо улов минган,чиройли кийимларда хушбичим бир киши ўтиб қолибди.Буни кўрган она: "Аллоҳим,ўғлимни шу инсонга ўхшатгин!" ,дея дуо қилса,чақалоқ кўкракни қўйиб,у томонга қарабди. "Аллоҳим,мени унга ўхшатмагин!" ,деб чақалоқ яна эмишда давом этибди".-Қисса шу ерга келганида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: "Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳозир кўриб тургандайман,кўрсатгич бармоқлари оғизларида,болани эмганини кўрсатиб берган эдилар" ,деди.- "Она-боланинг олдидан бир чўрини "зино қилгансан,ўғирлик қилгансан" ,деб уриб-уриб олиб ўтибдилар.Чўри эса: "Ҳасбияллоҳ ва ниъмал вакийл" (Аллоҳ менинг ҳимоячим,у нақадар яхши вакийл-юмушларимни равон қилувчи зотдир) ,деб такрорлар эди.Она: "Аллоҳим,ўғлимни шу инсонга ўхшатмагин!" ,деса,ўғли эмишдан тўхтаб,чўрига қарабдида, "Аллоҳим,мени унга ўхшатгин!" ,дебди.Шунда онаси бўлиб ўтган гапларни сўрабди. "Чиройли ҳайъатлик одам ўтганида ""Аллоҳим,ўғлимни шу инсонга ўхшатгин!" десам, "Аллоҳим,мени унга ўхшатмагин!" ,дединг.Кейин мана бу чўрини "зино қилгансан,ўғирлик қилгансан" ,деб уриб-уриб олиб ўтдилар."Аллоҳим,ўғлимни шу инсонга ўхшатмагин!" ,десам,сен: "Аллоҳим,мени унга ўхшатгин!" ,дейсан?!
Чақалоқ жавоб қилибди: "У киши бир жабр-зулм қиладиган инсон эди,шу сабаб "Аллоҳим,мени унга ўхшатмагин!" ,дедим.Мана бу чўрига эса "зино қилдинг",дедилар,ваҳоланки у зино қилмаган."Ўғирлик қилдинг",дедилар-у,лекин у ўғирлик қилмаган эди.Шунинг учун "Аллоҳим,мени унга ўхшатгин!" ,дедим".
Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган.

Категория: Hadisi sharif | Просмотров: 1393 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Иймон   (11.12.2012 13:37) [Материал]
Аллох рози бусин

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |