7. Бир неча минутдан сўнг банкани эҳтиёткорлик билан оламиз.
8. Банка ёрдамида сўрилган жойни спирт билан артамиз.
9. Устара, ланцет ёки скарификатор билан моматалоқ бўлган жойга аста-аста кесиклар қиламиз.
10. Кесилган жойга қайтадан банка қўйамиз.
11. Бир неча минутдан сўнг аста банкани ечамиз ва қонни эҳтиётлик билан артиб оламиз.
12. Кесилган жойга стерил боғич қўйамиз. Пайғамбаримиз (саллаллаҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: "Исро кечасида ҳар осмонда менга айтилди: "Эй Муҳаммад, умматингга хижама (қон олдиришни) қилишни амр эт”. (Ибн Мoжа ривояти).
Пайғамбаримиз (саллаллаҳу алайҳи ва саллам) сўзларига биноан: "Сизлар қила оладиган даво муолажаларининг энг яхшиси – бу хижама (қон олдириш)дир”. (Ал-Бухари ва Муслим ривояти).
Ибн Аббас бир вақтлар Пайғамбаримиз (саллаллаҳу алайҳи ва саллам) унга айтган сўзларини ривоят қилади: "Дарҳақиқат, эй Ал-Абд, хижама (қон олдириш) умуртқа поғонасининг эгилувчанлигини оширади, кўриш қобилиятини яхшилайди ва тўхтаб қолган қонни йўқотади”. (Ат-Тирмизи).