1969 йили "Макияж қирол”ларидан бири ҳайвонот боғида дўсти билан сайр қилиб юрарди. Унинг дўсти маймуннинг бўйнида ҳаво ранг, жигар ранг, яшил рангларни кўриб қолди. У маймунларга ишора қилиб, кулгудан ўлай деди, шунда "Макияж қироли” унга қараб: "нима дейсан 1970 йилда шу кўринишни аёлларга ўтказсак?” Дўсти ҳайратланиб: "Буни иложи борми? Қайси аёл буни қабул қиларкин?!” Шунда Кутюрье жавоб берди: "мен буни шундай уюштириманки, аёллар бу кўриниш учун тилларини осилтириб югуришади”. Улар гаров ўйнашди.
Сўнг барча оммавий ахборот воситаларида, аёллар жўрналларида катта рекламалар берила борди. 1970 йил ўтмасдан аёлларнинг бўйинларида рангли камалаклар пайдо бўлди ва Кутюрье гаровда ютди.
Азиз муслима – синглим! Дарҳақиқат, замонавий алдовчилар, йўлдан оздирувчилар жуда кўп. Йўлдан озишнинг ашаддий замонавий услублари мода кетидан қувиш, сунъий гўзалликка интилишдир. Аҳир, пайғамбаримиз (с.а.в.) : "аёл кишининг ўзи йўлдан оздиришга сабаб бўлувчиларнинг каттаси ҳисобланади”,- деганлар. Зарр ибн Хубайш айтади: "Аллоҳ таоло аёлни яратганида Иблис аёлга деди: сен менинг элчимдирсан, сен менинг армиямнинг ярмисан, сен менинг яширин жойимсан, сен менинг нишонга беҳато урадиган ўқимдирсан”.
Ўтган асрнинг бошлари "Аёлларнинг озодлиги ” шиори остида ўтди. Ёвуз кучлар халқларни айнитиш, эркакларни йўлдан уриш учун бундан яхшироқ иш йўқлигини билишарди. Улар бунга барча йўллар билан эришмоқчи бўлдилар.
Иқтисодий эркинлик шиори остида , унинг ҳақ-ҳуқуқларини қайтариш шиори остида, уни саводини чиқариш ва иш билан таъминлаш шиори остида чиқдилар. Асосий уни кўчага чиқариш, чиқарганда ҳам ярим ялонғоч ҳолда чиқариш. Агар у ёпиниб, ўраниб чиқса, ҳаёсини сақлаган ҳолда чиқса, бундан фойда йўқ. Чунки бу билан инсониятни йўлдан оздириш мумкин эмас. Аёл киши эркакларни васваса қилувчи ва ўзига мафтун қилувчи бўлиши керак.
Аммо бунга қайси йўл билан эришилади?
"Йўл”- бу мавжуд бўлган барча усулларни ишга солиб оммага ёйиш. Бу мавзуни ёзувчи- шоирлар, журналистлар ёритаверсинлар.
"Йўл”-бу кинематорграф...фоҳишаликка чақирувчи кинолар олишаверсин.
"Йўл”-бу радио ва телевидение... махсус журналлар.
"Йўл”-гўзаллик салонлари. Косметикани ишлаб чиқариш.
"Йўл”-бу жамиятда мафтункор аёлсиз маъносиз ҳаётни яратиш
Ва бу кўпгина мамлактларда ўз самарасини берди. У нималарга олиб келди?
Бу саволга ўзингиз жавоб топиб кўринг.
Эй, ақли расо муслима синглим, Аллоҳдан қўрқиб, шайтон ҳамда унинг инс ва жинслардан, инсонлардан бўлган армиясининг қўлида ўйинчоқ бўлма. Сенинг имоннинг жамиятни тўғрилайди, сенинг ишончинг ёввуз кучларни мақсадини чиппакка чиқаради.
Ҳозирги кунда аёллар ҳаддан кўп косметика ва макияжга эътибор қаратишади. Мен ўзимни пластикдан ясалган, ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган, фақатгина яхши кўриниш ва харакати мавжуд бўлган болаларнинг қўғирчоғига ўхшаш чиройли суръат каби бўлишликка розилик беришни камситиш деб ҳисоблардим.
Аёл киши ўзининг фақат ташқи кўринишига эътибор беришлигини жавонга ўхшатса бўлади. Жавоннинг сенга силлиқ эшиклари, чизиқларининг чиройи, ундаги ёрқин кўзгу, ушлагичларининг бежиримлиги ёқади. Лекин уни очсанг, унда ҳеч нима топа олмайсан. Унинг қиймати ташқи кўринишидадир.
Ўзиниг ички дунёсига, имонига, тақвосига эътибор берадиган аёл ҳар хил зархаллар билан безатилмаган, эшиклари оддий, ушлагичлари арзон бўлган жавонга ўхшатилади. Уни очсанг, ичи тўла дури-жавоҳирларни топасан. Ҳақиқат ҳам айнан шунда.
|