Голландияда яқинда ўтказилган илмий изланишлар натижаларига кўра чўчқалардан ишлаб чиқаришда фойдаланишнинг 185 усули аниқланган. Мазкур тадқиқотда, хусусан, чўчқа қонидан олинган гемоглобин сигарет фильтрларини тайёрлашда қўлланилиши ҳабар берилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, чўчқа қонидан олинган гемоглобин сигаретдаги зарарли моддаларни самарали тортиб олиш хусусиятига эга бўлиб, чекувчилар учун фойдали ҳисобланар экан.
«Мазкур хусус сигарет истеъмол қилувчи мусулмонлар ва яҳудийларга ташвиш туғдириши табиий. Лекин бунда қўлланиладиган чўчқа қонидан олинган гемоглобин миқдори жуда кам бўлгани учун сигарет ишлаб чиқарувчилар уларни сигарет қутиларида аниқ кўрсатмайдилар. Бир тарафдан қонун ишлаб чиқарувчилардан сигарет таркибини кўрсатишни талаб қилмайди, иккинчи тарафдан эса ишлаб чиқарувчилар сигарет таркибини касбий сир деб биладилар» - дейди Сидней университети профессори Саймон Чэпмен. Натижада, олимнинг таъкидлашича, қайси сигарет ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларида чўчқадан фойдаланишларини аниқ айтишнинг иложи йўқ.
Шу билан бирга эслатиш жоизки, Ислом уламолари чекишнинг харомлигига иттифоқ қилганлар. Зеро, Шариат мусулмонларга фойдасиз нарсаларга маблағ сарфлашни, ҳамда ўз соғлиқларига зарар етказишни таъқиқлайди. Энди эса сигаретлар таркиби бўйича ҳам харом эканлигини кўриб турибмиз.