Воскресенье, 24.11.2024, 20:01Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Февраль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Февраль » 7 » Умоманинг ўз қизига қилган панд-насиҳатлари
15:47
Умоманинг ўз қизига қилган панд-насиҳатлари

Жоним болам!
Бир кишини яхшиликка ундаш учун панд-насиҳатлар берилади. Одоб-ахлоқли ёки бой бир кишининг фарзанди бўлиш ёки барчага мақбул хислатга эгаликнинг ўзи инсонга кифоя қилганида эди, сенга насиҳат қилиб ўтирмасдим.
Аслида, насиҳат ва тавсия унутилганларни ўргатади. Шунга кўра, насиҳатлар жуда фойдалидир.

Суюкли қизим!
Агар биронта қиз ота-онаси бой бўлганидан турмушга чиқишга муҳтож бўлмасайди, сенинг ҳеч қачон хўжайинга эҳтиёжинг қолмасди. Аммо ҳаёт сен ўйлагандек эмас. Эркаклар биз учун, биз эса эркаклар учун яратилганмиз.

Қизим!
Ўзинг улғайган оиладан чиқиб, мутлақо нотаниш-бегона бир уйга борасан, ҳеч кўришиб-гаплашмаган, хулқ-атворини билмаган бир кишининг умр йўлдошига айланасан. Сен унинг хизматкори бўлгинки, у ҳам сенга ёрдамчи бўлсин!

Болам!
Кел энди, баъзи насиҳатларни берайин. Уларни яхшилаб ўрганиб чиройли амал қилсанг, умр бўйи роҳатда яшайсан. Умр йўлдошинг билан ҳеч қачон орангиз бузилмайди. Бу дунёда бахтли ҳаёт кечирганинг каби, охиратда ҳам абадий саодатга эришасан.
Қаноатли бўл! Яъни умр йўлдошинг келтирган озиқ-овқат, кийим-кечакнинг ҳаммасини мамнуният билан қабул қил. Чунки қаноат қалбга ҳузур-ҳаловат бағишлайди.
Айтилаётган гапларни доимо диққат билан эшит ва ҳамиша итоатда бўл. Умр йўлдошингга эътироз билдирма, у билан ҳамфикр ва якдил бўлишга ҳаракат қил. Бундай ҳаракатларинг билан Жаноби Ҳақнинг розилигига ҳам етишасан.
Умр йўлдошинг кўзи тушиши мумкин бўлган ҳамма жойга эътибор бер, шундай қилки, унинг кўзи зинҳор ножўя ҳолатларга тушмасин.
Ёмон ҳид чиқиши эҳтимоли бўлган нарса ва ерларга диққат қил. Уларни топиб, тозала. Уйингдан ҳар доим хушбўй ҳидлар таралиб турсин.
Шуни яхши бил: тозалик ва латофат сувга боғлиқ. Ҳар қандай нарса сув билан тоза бўлади. Уйда сувларнинг тоза туришига аҳамият бер.
Эрингнинг овқатланиш соати ва уйқу вақтига диққат қил. Овқатни ҳамиша унинг одати бўйича тайёрла. Вақтида ухлаши учун ишларингни вақтида тамомла. Чунки очлик кишини тажанглантиради, уйқусизлик эса, хафаликка сабаб бўлади.
Уйингдаги мол-мулк, жиҳозларни эҳтиёт қил, бу нарса сенинг ишбилармонлигингни кўрсатади.
Эрингнинг яқинларига чиройли муомалада бўл. Бу нарса сенинг яхши уй бекаси эканингни билдиради.
Эрингнинг сирларини зинҳор бировга айтма. Агар сирларини атрофга ёядиган бўлсанг, сендан ранжийди. Бевафолик йўлига кириб кетиши ҳам мумкин.
Эрингни ҳурмат қил, буйруқларини бажар, гап қайтариб унга қарши чиқма. Агар қарши бориб исён этсанг, жаҳли чиқиб ранжишига, ҳатто душман каби ҳаракат қилишига сабаб бўласан. Эринг ғамгин ва хафа бўлган вақтида ўзингни хурсанд тутма, унинг ғам-ташвишига шерик бўл. У хурсанд бўлса, сен ҳам шундай кайфиятда бўлишга ҳаракат қил.

Қисқаси:
Қизим! Эрингга қанчалик ҳурмат ва итоат этсанг, шунчалик суюкли бўласан. Қанчалик рози қилсанг, шунчалик муҳаббат кўрасан. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишим лозимки, бу айтганларимни фақат унинг истакларини ўз ҳой-ҳавасларингдан, унинг розилигини ўз орзуларингдан устун қўйиш билангина уддалай оласан."

Умоманинг ўз турмуш тажрибаларига асосланиб қизига қилинган бу панд-насиҳатлари умуман эри билан ширин ҳаёт кечириш, оилани яхши бошқариш ва ҳузур-ҳаловатда хотиржам яшашни хоҳлайдиган ҳар бир аёл амал қилиши лозим бўлган ишлардандир. Бу насиҳат барча хонимларнинг қулоқларига қўрғошиндек қўйилиши, ўзларига мана шу ўгитларга мувофиқ йўл танлашлари керак.

"Мусулмон аёлнинг ўз эри олдидаги вазифалари" китобидан
Абдулқодир Дада ўғли

Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 1348 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Madina   (10.02.2013 13:25) [Материал]
MashaAlloh juda kerakli narsalar ekan...

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |