Ўлимни эслатинг менга бродар...
Гуноҳлар қалбимни айлади қора,
Тақвода юрмоққа қолмади чора.
Уҳлоқи бу қалбим уйғонса зора,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Тақводан юрибман олислаб йироқ,
Жаннатми, жаҳаннам бормоқим сўроқ,
Майлига жаннатни эслатманг броқ,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Кўп дунё талашиб, суришиб қолдим,
Замонам зайлига киришиб қолдим.
Бир тўда каслардек қоришиб қолдим,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Шу дамда бир бора мен учун куйинг,
Ҳидоят дуосини устимдан қуйинг.
Қадримга йиғлашни бир четга қўйинг,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Эслатинг ўлимим ёдимда турсин,
Кўзларим ҳар лаҳза қабримни кўрсин.
Дунёнинг бир дунё лаззати қурсин,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Бир умр роҳатда кўнгил тўлмади,
Дунёга ҳарисман ҳирсим ўлмади.
Бу дунё унчалик ширин бўлмади,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Кўп осий эканим билди бровлар,
Ҳолимга йиғлади ҳаттоки ёвлар.
Бошимда муҳаббат совдоси ғовлар,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Бегона сезарсан ўзни уйингда,
Шайтонлар ҳизматда турса тўйингда.
Қўлимни ортимга боғлаб қўйингда,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Тўймайман пойимга тўкилса зарлар,
Ҳасратим соғ туриб тингласа карлар.
Одамлар мийямни кунда заҳарлар,
Ўлимни эслатинг менгга бродар.
Жисмимга ўтказди иблис макрини,
Кеч бўлмай йўқ қилай дилдан кибрни.
Дахшати қопласин Мункар-Накрни,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Эй нафсим жаннатни Роббингдан тилан,
Хорлигинг тан олиб тупроққа белан.
Ҳар куни Аллоҳни эслатиш билан,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Азонлар янграса мен юрсам гаранг,
Ваз ўтар жойларда ўтирсам аранг.
Азроил қўлида турибманг қаранг,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Қўлимдан келибдур ҳар қандай усул,
Ва лекин келмабди тахорат-ғусул.
Умматим десинлар Муҳаммад росул,
Ўлимни эслатинг менга бродар.
Муаллифини билолмадик.
|