Воскресенье, 24.11.2024, 19:24Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Декабрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Декабрь » 29 » Yangi yil shirk bayrami
19:24
Yangi yil shirk bayrami

. <<Yangi yil shirk bayrami>> Ey o'zini musulmonman deb davo qilayotgan insonlar, Yangi yil bizni bayramimiz emas. Шайхулислом Ибн Таймийя дедилар: «Кофирларнинг бирор байрамига тақлид қилишлик, уларнинг ботил эътиқод ва урфларига рози бўлишликни билдиради». Яна дедилар: «Мусулмонларнинг кофирларга улар байрамларида фойдаланадиган нарсаларни: овқат, либос, райхон ва шу каби ашёларни сотишлари ҳаромдир» (Қаранг: «ал-Иқтида» 229).

Шайх Ибн ал-Қоййим дедилар: «Кофирларни байрамлари муносабати билан табриклаш ҳаром эканлигига уламолар ижмо қилдилар». Яна дедилар: «Бу худди бировни ароқ ичгани, қотиллик ёки зино қилгани билан табриклаш кабидир» (Қаранг: «Аҳкаму аҳлиз-зимма» 1/441).

Шайх Усаймин дедилар: «Мусулмон киши кофирларнинг байрам маросимларига бўлган таклифларини қабул қилиши ҳаромдир. Чунки бу уларни табриклашдан кўра қаттиқроқ иш ва улар билан шу байрамда иштирок қилишдир» (Қаранг: «Мажмуъул-фатава ва расаил» 3/369).

Manba: http://tavhid.com .Мусулмоннинг яҳудий, насоро ва бошқа ғайри динларни байрамлари ва ўзларига хос маросимлари билан табриклаши – ҳаромдир. Чунки уларни табриклаш улардаги мавжуд ботил нарсаларга рози бўлиш ҳамда уларни дўст тутиш ҳисобланади. Шунингдек, мусулмониннг мусулмон биродарини ҳам кофирларнинг байрамлари ва маросимлари билан табриклаши – ҳаромдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ким бир халққа ўхшаса, бас у, улардан биридир!» деганлари нақл қилинган (Абу Довуд 4031; Имом Аҳмад 2/50).

Шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) эса шундай деган: «Ушбу ҳадис юзаки маъноси билан кофирларга ўхшашнинг куфр эканини ифода этсада, ози билан кофирларга ўхшашнинг ҳаром эканини билдирмоқда. Зеро Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти ҳам шу маънодадир: «Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир» (Моида: 51)».

Мусулмон кофирлардан намуна олмаслиги, улардан безор бўлиши, улардаги Аллоҳга келтирилаётган куфр ва маъсиятлардан нафратланиши керак. Ҳолбуки буни Аллоҳ таоло шундай ифодаламоқда: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала: 22);

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51).

Шуларга кўра мусулмон одамнинг кофирларнинг маросимлари ва байрамлари муносабати билан қувонч изҳор қилиши, тили, эълон лавҳалари, рўзнома, ойнома, табрикнома ва шу каби нарсалар билан табриклаши жоиз эмас. Давлатнинг масъул мулозимлари эса, саволда тилга олинган лавҳани олиб ташлашлари керак.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 21079.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
Аъзолар: Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон, Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: hikmatnuri.com.Янги йилдаги мушакбозлик

Савол: Янги йил кечасида мушакбозлик қилиш мумкинми? Зеро, мушакбозликка бу кундан бошқа кунларда ижозат берилмаяпти.

Жавоб: Янги йилни кутиб олиш, насороларнинг байрами, бўлганда ҳам катта байрамларидан ҳисобланади. У кундаги мушакбозлик қувонч ва шодиёна рамзидир. Мусулмоннинг насоролар байрамида иштирок этиши, жоиз эмас. Аллоҳ сизга тавфиқ берсин, янги йил кечасида бундай ишлардан йироқ туринг.

(Маккадаги Уммул Қуро дорулфунуни ўқитувчиси доктор Шариф Ҳамза ибн Ҳусайн Фаър)

www.islamtoday.net муассасаси фатво бўлими. .Насороларнинг байрамида иштирок этиш

Савол: Насороларнинг байрамларида иштирок этишнинг ҳукми нима? Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, шу ҳақда фатво берсангиз.

Жавоб: Насоро ва бошқа кофирларнинг байрамларида иштирок этиш, жоиз эмас. Чунки бундай қилиш гуноҳ ва тажовузга ўртоқ бўлиш, гуноҳ ишларга иқрорлик ҳамда уларни (шу маънода) дўст тутиш, демакдир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ўзининг хос бандаларини тавсифлар экан: «Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар» (Фурқон: 72) деган. Яъни, улар кофирларнинг байрамлари ва бошқа маросимларида иштирок этмайдилар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 16426 – 3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх, Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон, Абдуллоҳ ибн Ғудайён. .Савол: Янги йил, Наврўз ва бошқа байрамларни нишонлашнинг ҳукми нима?

Жавоб: Кофирларни рождество ёки бошқа байрамлар билан қутлашнинг ҳаромлигига аксар уламо иттифоқ қилганлар. Ибн ал-Қоййим ўзининг «Аҳкам Аҳл Аз-Зимма» китобларида қуйидаги гапларни келтирадилар: «Кофирларни уларнинг байрамларида қутлаш барча олимларнинг назарида ҳаромдир, ҳамда уларга «Байрамингиз билан табриклайман» ёки «Байрамларни яхши ўтказинг» ва шу каби сўзларни айтиш ҳам ҳаром. Буни айтган (мусулмон) куфрдан қутулса-да, ҳаромдан қутула олмайди. Бу ҳудди бировни хоч (крест)га сажда қилганида қутлашдек, балки ундан ҳам ёмонроқ ишдир. Бировни ароқ ичгани учун ёки одам ўлдиргани учун, зино қилгани учун ва ҳоказолар учун қутлаш қанчалик катта гуноҳ бўлса, бу байрамлар билан қутлаш ҳам ҳудди шу кабидир. Ўз динини ҳурмат қилмайдиган инсонлар кўпинча мана шу хатога йўл қўядилар, улар қилаётган ишининг қанчалик улкан гуноҳ эканлигини англамайдилар. Бошқаларни Аллоҳга осий бўлгани учун ёки бидъат ва куфр амали қилгани учун табриклаган инсон Аллоҳнинг ғазабига мубтало бўлади» (1/205, 206).

Демак кофирларни бу байрамлар билан қутлаш ҳаром экан, бу билан биз уларнинг байрамлари ва уларнинг тутган йўли тўғри эканлигини тасдиқлаган бўламиз. Дилида бу байрамлар нотўғри ва залолат эканлигини била туриб ҳам шундай қилиш мумкин эмас.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтади: «Агар сизлар кофир бўлсангизлар, бас албатта Аллоҳ сизлардан беҳожатдир. (Аммо) У Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар шукр қилсангизлар (ва иймон келтирсангизлар), У зот сизлар учун (фақат шукр қилиб, иймон келтиришларингизгагина) рози бўлур» (Зумар: 7). «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).

Демак уларни бу кунларда қутлаш ҳаром экан, улар ким бўлишидан қатъий назар, ҳамксабингизми, қўшнингизми ва ҳоказо.

Агар улар сизни бу кунларда қутлашса уларга жавоб берманг, сабаби бу мусулмонларнинг байрами эмас ва Аллоҳ бу байрамларни қабул қилмаган. Аслида ўша байрамлар уларнинг динидаги бидъат амаллардир. Агар улар тўғри бўлган тақдирда ҳам Аллоҳ томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали одамзотга туширилган Ислом келиши билан бекор қилингандир. Аллоҳ таоло айтади: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имон: 85).

Шунингдек бу кунларда кофирлар томонидан ўтказиладиган маросимларда қатнашиш ҳам ҳаромдир, аслида бу уларни табриклагандан ҳам кўра улканроқ гуноҳдир.

Бу байрамларда кофирларга тақлид қилиб дастурхонлар ёзиш, бир-бирига совға улашиш, ширинликлар ва таомлар тарқатиш ёки бу кунларни дам олиш куни қилиб белгилаш эса мутлақ ҳаром бўлган амаллардандир. Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки бировга тақлид қилса, ўзи ҳам ўшалардан бўлибди» (Абу Довуд ривояти). Шайхулислом Ибн Таймия ушбу гапларни айтган эканлар: «Кофирларга уларнинг байрам кунлари тақлид қилиш билан инсон уларнинг ботил эътиқоди ва куфр амаллари унга ҳам ёқишини кўрсатади ва кофирларга мусулмонларни йўлдан уришда, адаштиришда, ҳамда уларни камситишига имконият очиб беради».

Шайх Муҳаммад иймин», 3/44, 3/369 / Жорж ва курбон хайити
Абдулмалик Косим
Арабчадан Абдуллох Рахматуллох ўгирди.

Жорж, тўладан келган, баланд бўйли, кeнг елкали, 50 ёшдан
ўтиб колган
Амeрикалик киши, у соглом ва харакатчан. У Вашингтоннинг
шимолида
жойлашган кичик бир шахарда яшайди. У катта шахарлардаги
мўл-кўлчилик,
фаровонлик ўзига жалб килишига карамасдан дарё бўйида
жойлашган
шахарчасини жуда севади. У куни билан тижорий ишлари билан
банд
бўлади. Кечга якин уйига xотини, икки кизи ва бир ўглининг
хузурларига
кайтади. Бўш вактларини улар билан ўтказади. Ўгли
фарзандларининг
тўнгичи бўлиб, у хозир 11-синфни тамомлаб дорулфунунга
кириш арафасида
турибди.
Зул-Хижжа (курбонлик) ойи якинлашгач Жорж, хотини ва
фарзандлари
хаммалари Зул-Хижжа ойи кирганини билиш учун оммавий
аxборот
воситаларини кузата бошладилар. Канийди уларда бирорта
исломий давлат
консуллигининг телефон раками бўлсайди, улардан сўраб
билишган
бўларди. Бу ишнинг улар учун ахамияти катталиги ва
барчаларининг
Курбон хайитини интиклик билан кутаётганликлари сабабли
улар ишни
шундай таксимладилар: Жорж радиони, хотини фазоий
телеканалларни
кузатадиган бўлдилар. Ўгил эса интернетдаги исломий
сахифаларнинг
униси кўйиб, бунисини очарди. Ва нихоят Жорж курбонлик ойи
кирганини
радиодан эшитиб кувониб кeтди ва бу кеча радио жуда тиник
ишлаяпти деб
кўйди. Арафотда туриш ва Курбонлик куни аникланиши билан
оламда
мусулмонларнинг такбирлари янгради. Жорж хам ўз ўрнида
байрамни
яхшилаб нишонлашга астойдил киришди. Эртасига пешиндан
кейин бир
йилдан бeри тўплаган пулини олдида, шахарнинг шаркидаги
катта бозорга
отланди. Чунки, тирик кўйни факат ана шу бозордангина топса
бўлади,
холос. Бозорга етиб келгач, уни бир кўчкор ажаблантирди,
бирок унинг
пулига келиша олмади. У анча киммат эди, кўлидаги пули
бунга етмасди.
У яхши кўчкор сўйиш суннат эканини биларди. Шунинг учун
айнан шу
кўчкорни олишга азм килди ва банк хисобидан пул чикариб
олиш учун
якинрокдаги банкка борди. Етарли пулни чикаргач кўчкорни
сотиб олди ва
ўгилининг ёрдамида уни машинасига юклади ва уйга кайтдилар.
У йўлда
борар экан кўчкорни суннатга биноан ўз кўли билан сўйишни,
исломий
коидаларни жойига келтиришни хаёлидан ўтказди. Кўчкорнинг
маъраши
борган сари кўтарилиб борарди. Унинг беш ёшли кизчаси
ширин овози
билан кўчкорга маърашда таклид киларди. "Дадажон хайит
кандай гўзал-а?
Ўгил болаларсиз факат кизлар билан ўйнаймиз, доира чалиб
исломий
кўшиклар айтамиз. Сизлар билан мен хам ийд намозини
ўкийман-а?,
янги кўйлагимни кияман ва хижобимга ўранаман,
Ахир мен катта бўлиб колдим-ку. Ох, Курбон хайити кандай
яxшия! Ўз кўлимиз билан кўй гўштини бўлакларга бўламиз,
кўшниларимизга таркатамиз, кариндошларимизни зиёрат
киламиз,
аммамларникига борамиз. Кани eнди хар куни хайит бўлса... "
Хамма завк
билан унинг сўзига кулок соларди.
Йўлда кетаркан Жорж оркага ўгирилиб кўчкорга яна бир назар
ташлаб
кўйди. Кўчкор суннатда айтилган сифатларга тўла мувофик,
икки кўзи
яхши, кулоги ва оёклари бус-бутун эканлигини кўриб янада
кувончи
ортди.
Уйга етиб келишгач хотини шошиб чика туриб дeди: "Жорж
кўйни учга
таксимлаш суннатга мувофик экан: учдан бирини
факир-мискинларга
таркатамиз, учдан бирини кўшниларимиз Давид, Элизабет ва
Мўникаларга
берамиз, колган учдан бир бўлагини эса ўзимизга олиб
коламиз."
Улар кўйни сўядиган вактда киблани излашди ва Саудия
Арабистони
тарафни тахмин килишди. Жорж кўйни киблага каратиб,
пичогини кўлига
олди ва кўйни сўйди. Сўйиб бўлгач, xотини суннатга кўра уни
3 га
бўлди. Xотини жуда шошилиб, тез-тез харакат киларди, Жорж
аччигидан
овозини кўтариб, юзлари кизариб, газабнок холатда: "Кани
тез-тез
бўлмайсанларми, ахир бугун якшанба-ку, чeрковга боришимиз
керак!".
Жорж черковга боришни асло тарк килмас эди, хаттоки у
хотини ва
болаларини хам ўзи билан бирга олиб борарди.
Хикоя шу ерга eтганда ўтирганлардан бири хикоячидан сўради:
"Хой
биродар, нималар деяпсиз, Жорж мусулмонми ўзи?! Ёки
насронийми?! Агар
у мусулмон бўлса, нима учун чeрковга боради?!”. Хикоя
килувчи унга
карата: "Йўк, Жорж, унинг xотини ва болалари уларнинг
хаммаси насроний
динидалар - улар кофирлар! Улар Ёлгиз Аллохга ва унинг
расулига иймон
келтирмайдилар. Балки, Худони учта дeб даъво киладилар,
Аллох ва
расулига кофирдирлар.”
Мажлисда гала-говур бошланди, шовкин-сурон кўтарилди.
Улардан бири
одобсизларча деди: "Хой, Ахмад бизларни алдама, Жорж ва
унинг оиласи
бу ишни килишига ким ишонади? Хeч жахонда кофир хам ислом
маросимларини бажарадими? Э, бўлмагур гапни кўйсангчи,
канакасига у
хайитни байрам килсин?”.
Шунда хикоячи ўзини химоя кила бошлади: "Эй биродарлар
нимага
ишонмайсизлар? Бир насроний кофир бизнинг исломий
байрамимизни
нишонласа нишонлабдида. Мусулмонлар ичида кофирларнинг
байрамини
нишонлаётганлар озми?! Мусулмонлар кофирларнинг
байрамларини
нишонлаганида, нeга кофирлар мусулмонларнинг байрамини
нишонламасин?!
Вахоланки, мусулмонлар тугилган кун, саккизинчи март, янги
йил ва
мустакиллик каби гирт кофирларнинг байрамларини
нишонлашяптику!!!
Демак, Жорж ва унинг оиласи хайитни байрам килишидан
ажабланишга хожат
йўк.
Агар сизлар Жоржнинг ишидан ажабланаётган бўлсангизлар мен
мусулмонларнинг ишларидан ажабланмокдаман. Уларнинг холига
каранглар,
тобелик ва маглублик шу даражада хам бўладими?! Мажлисда
яна овозлар
кўтарилди, хамма Ахмадга хужум кила кетди. Шунда Ахмад
уларга карата:
Илтимос, менга кулок тутинглар. Мен сизларга хозир бошка
бир, сизлар
ишонадиган хикояни айтиб бераман, деди: "Мана бу Мухаммад,
юртимизнинг
ўглонларидан бири, отаси унга яхши ният билан пайгамбаримиз
Мухаммад
саллаллоху алайхи ва салламнинг исмларини кўйган. Янги
йилга бир хафта
колганда Мухаммад бозорга борди, арча сотувчидан одам бўйи
келадиган
"арча" ва уни безатиш учун бир кути ўйинчоклар сотиб олди.
Йўл-йўлакай
янги йил базми учун керакли нарсаларни харид килди,
"Шампанский"
олишни хам унутмади. Уйига кайтгач хотини ва болалари билан
биргалашиб
арчани уйнинг ўртасига ўрнатишиб, уни келинчакдек ясатишди.
Улар
сабрсизлик билан кун санай бошладилар, ва нихоят
календарнинг "31
декабр" деб ёзилган вараги пайдо бўлди. Шу кеча уларникига
Мухаммаднинг ака-укалари хотин ва фарзандлари билан янги
йилни кутиб
олиш учун келишди. Тунги соат ўн иккига ўн беш дакика
колганда эшик
кўнгироги чалинди, Мухаммаднинг катта ўгли Абдуллох эшикни
очди.
Абдуллох келган азиз мехмонларни кўриб хурсандлигидан
кичкириб юборди:
УРА-А!! "Корбобо ва коркиз" келди, Корбобо ва коркиз базмга
кўшилдилар
ва хаммани янги йил билан табриклаб, кичкинтойларга
совгалар
таркатишди. Корбобо ва коркиз кўшни бинода яшайдиган
Абдулкодир ва
Фотималар экан...
Хўш бунга нима дейсизлар?, деди, Ахмад хикоясини тугатар
экан.
Мажлисдагилар хижолат бўлганларидан бошларини кўтара олмай
жим
колдилар...
Ахмад кўлини бир силтаб кўйдида, сўзида давом этди. Мeн
Амeрикада 10
йилдан ортик яшадим, бирорта кофирнинг мусулмонларга хос
байрамни
нишонлаганини кўрмадим. Улардан бирорталарини бизнинг
байрам ва
муносабатларимиз хакида сўраганини хам кўрмадим.
Байрамлар диннинг зохирий шиорларидандир. Ибн Таймия
рахимахуллох
айтганлар: "Мусулмонлар кофирларга уларнинг байрамларига
хос бўлган
бирор нарсада ўзларини ўхшатишлари мумкин эмас. Бу ўхшатиш
таомда,
кийимда, ювинишда, гулхан ёкиш ва хаётдаги (исломга хос)
одат ёки
ибодатни бекор килишда бўлсин бунинг фарки йўк. Шу
муносабатлар билан
базм-ўтиришлар уюштириш, хадиялар улашиш ва ана шу
муносабатларда
ишлатиладиган нарсаларни сотиш, болалар ва аёлларга
ўйин-кулги учун
имконият яратиб бeриш хамда янги либосларни кийиб ясаниш
мумкин эмас.
Умуман мусулмонлар ўз байрамларида кофирларнинг
байрамларига хос
нарсалардан бирортасини килишлари мумкин эмас, шунингдек
кофирларнинг
байрамлари мусулмонлар учун оддий кунлардек ўтмоги лозим."
(Фатово ал
Кубро)
Ибн ал-Коййим рахимахуллох айтадилар: "Кофирларга хос
муносабатларда
табриклаш (муборакбод eтиш)нинг харомлигига уламолар
иттифок килишган.
Масалан: "Байрамингиз кутлуг бўлсин" ва шу каби иборалар
билан
табриклаш. Шу сўзларни айтган одам кофир бўлмаса хам, жуда
каттик
харом ишни килган бўлади. Бунинг мисоли уни Хоч-крестга
сажда килиши
билан табриклашга ўхшайди. Бу эса Аллохнинг наздида арок
ичиш, одам
ўлдириш ва зино килишдан кўра каттикрокдир. Аксарият
диннинг кадрига
етмайдиган кишилардан бу каби ишлар содир бўлади, у ўзининг
килаётган
иши накадар ярамас эканлиги фахмламайди. Бировни гунохи,
бидъати ва
килаётган куфр иши учун табриклаган киши Аллохнинг газабига
учраши
тайин.
Хар бир мусулмон ва муслима ушбу хадисни ёдда тутсин:
"Кимки бирор кавмга ўзини ўxшатса, бас, у ўшалардандир.
 

Категория: Din va shariat | Просмотров: 3551 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 6
1 Taqvo   (29.12.2012 19:33) [Материал]

2 Taqvo   (29.12.2012 19:33) [Материал]

3 Taqvo   (29.12.2012 19:34) [Материал]

4 Taqvo   (29.12.2012 19:44) [Материал]

5 ÂţÎřGůL   (29.12.2012 20:44) [Материал]
Yangi yilni qilasan musulmonman deb,
Jaynamozni ustida duo qilasan,
Alloh bir deb namoz o'qiysan
Musulmonlikga davo qilarsan,
Dinda yangi yil yo'qligin qachon bilarsan

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |