Номи зотига муносиб "ҳури айн”, Сақлаб қўйилган хеч кимга кўрсатмайин. Туғилмаган, рохат учун хос яралган, Ґушинг олар жамолидан нур таралган. Хақиқат баён қилди Қуръони карим, Китоблар ёзилган қилсангиз хам шарм. Унга хусн берган жамил Зот мақтади, Боқий хаёт лаззатли қилиш хохлади. Чунки эр фитратин жуда яхши билар, Бизлар учун гўзал оқибатни тилар. Кўрган киши лол қоларкан чиройидан, Нозланиб чиқаркан кулиб саройидан. Юрар жилваланиб, қарар кўз сузиб, Хақиқат бу, афсона ё эмас кизб. Ёзолмадим ривоятлар тамомини, Уялсангиз ўқиманг, шеър давомини.
Жаннат Қизлари
Келинг дўстим, бахт нелигин қисса қилай, Сизга шундай оқибат – фароғат тилай. Жаннат шундай манзараки, айтиб бўлмас, Абадият мухрланган асло ўлмас. Хафалик йўқ, касаллик йўқ, бари даво, Иссиқ ёз йўқ, совуқ қиш йўқ, ажиб хаво. Яшил боғларнинг қуш овози кўп ёқар, Бири асал, бири сутдан дарё оқар. На уйқу бор, на машаққат, на маломат, Инсон учун айни шу бахту саодат. Эмак, ичимликлар хам мухайё – тайин, Неъматлар зиёда бўлар кун сайин. Жаннатга қари чол ва кампир кирмайди, Йигит ва қиз бўлиб кирар, қаримайди. Инъомларга мамнунликдан кўнгил тўлиб, Асло тушмас бу кайфият ғамгин бўлиб. Қалин боғлар остидан анхорлар оқар, Юмшоқ ипак тўшакларда қизлар ётар. Оху кўзли абадий бокира қизлар, Дуо қилинг, насиб бўлса кўрасизлар. Ёқут мисол гўё яширин маржон, Боққанида инсонга бағишлайди жон, Ястаниб ётишар карасангиз сўрига, Ўткир нигоҳи боқса кирар қалб тўрига. Либосининг чиройидан кўз қамашар, Кийим ичра кўринар тан кўп ярашар. Арчилган тухум каби оқ – нозик бадан, Илиги хам кўринаркан болдиридан. Фикрлаган айтар: "Гўё юмшоқ шиша!” Кўрмагунча тушунмаймиз биз µамиша. Бундай покизалик ақлга сиғмагай, Кўз кўрса хурсанд бўлганидан йиғлагай. Бахтли инсонлар уларга уйланаркан, Ожиз тиллар таърифига қийналаркан.
|